September 19, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Бош иншоатидан "GTL” заводигача газ қувурини тортиш ишлари якуний босқичга етди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан айни пайтда “Uzbekistan GTL” заводда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни республика ички истеъмолчиларига паст нархларда етказиб бериш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Шўртан ҳудудидаги конлар, хусусан “Шўртан” кони Шўртан газкимё мажмуаси ва “Uzbekistan GTL” заводининг хомашё базаси ҳисобланади. Шу сабаб Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам углеводородлар захираларини кўпайтириш, қурилмалар қувватларини ошириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳалар доирасида Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда "Uzbekistan GTL" заводлари учун Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Бош иншоатидан қўшимча газ қувури тортиш ишларининг якуний босқичи олиб борилмоқда ва ушбу корхоналарни боғловчи диаметри 1020 мм., узунлиги 33 км.ни ташкил этадиган қувурлар ётқизиш ишлари якунланди.

Ўлчов узели вазифасини бажаришга мўлжалланган иш лойиҳаси "Ўзлитинефтгаз" АЖ институти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, қурилиш монтаж ишларини "Нефтгазмонтаж" МЧЖ ҳамда Шўртан газ кимё мажмуасининг малакали мутахассислари амалга оширди.

Ўлчов узелининг бошқарув қисми Шўртан газ кимё мажмуаси ҳудудида жойлашган бўлиб, магистрал қувурни узелга улаш 530 мм диаметрли умумий узунлиги 300 метрни ташкил этувчи қувур орқали амалга оширилди.

Айни пайтда қувурларни монтаж ва демонтаж қилиш ишлари якунига етган бўлиб, янги қувурларда синов жараёнлари амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|