May 13, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Сиқув компрессор станция газ ҳайдаш агрегатида таъмирлаш ишлари ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида ускуналарнинг сифатли ва ўз вақтида капитал таъмирланишини йўлга қўйиш борасида қатор чоралар белгилаб олинган.

Жумладан, Республикамиз истеъмолчиларига табиий газни барқарор ва узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш ҳамда нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида “НК-16-18СТ” ва “НК-16СТ” русумли газ генераторли двигателларни капитал таъмирлаш учун ишлаб чиқарувчи Россиянинг “КМПО” АЖ компанияси билан тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Шартномага асосан икки дона “НК-16-18СТ” русумли газ турбинали двигателлар қисқа вақт ичида капитал таъмирланиб, олиб келинди.

Ушбу газ турбинали двигателлардан бир донаси капитал таъмирлаш ва синов ишларидан сўнг, Муборак газни қайта ишлаш заводи томонидан қабул қилиб олинди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва бошқарманинг малакали мутахассислари билан биргаликда, Россиянинг “КМПО” АЖ компаниясидан келган вакил иштирокида ишлаб чиқарувчи завод йўриқномасига асосан Пропан-бутан ажратиб олиш қурилмаси сиқув компрессор станциясининг 400-, 500-сонли газ ҳайдаш агрегатларига ўрнатилиб, ишга қўшилди.

Шунингдек, двигателни газ ҳайдаш агрегатига монтаж қилиш вақтида регламент ишлари ҳам ўтказилди.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси газни қуритиш, пропан бутан аралашмасини ажратиб олиш ва газ конденсати олиш учун газ босимини ошириб беришдан иборат. Агрегатлардан биттасини тўхтаб қолиши суткасига 9 миллион куб метрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажми қисқаришига сабаб бўлади.

Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводидаги Пропан-бутан ажратиб олиш қурилмаси сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, йилига 10.8 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга.
Станцияда 2012 йилда Украина давлатининг “Сумское НПО” АЖ заводида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилиб ишга туширилган

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|