“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларида хавфсизлик ҳолати бўйича камчиликларга йўл қўйган 14 нафар ходимга чора кўрилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимдаги объектларда бошқарма ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш объектларидаги саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текширувининг 4-босқичи ўтказилмоқда.
Навбатдаги назорат тадбирларида Самарқанд ва Жиззах вилоятларида жойлашган “Мароқанд нефт базаси” МЧЖ, “Жиззах нефт базаси” МЧЖ, ва “UNG Petro”га қарашли объектларларда саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолатлари ўрганилди.
Ўтказилган тўртинчи поғона назорат текширув натижаларига асосан, саноат хавфсизлиги йўналишида 41 та, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўналишида 70 та, ёнғин хавфсизлиги йўналишида 38 та, электр хавфсизлиги йўналишида 32 та, атроф-муҳит мухофазаси йўналишида 11 ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича 10 та камчиликлар аниқланди.
Текширув натижаларига кўра, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича бир қанча камчиликларга йўл қўйган 14 нафар ходимларга чора кўрилди.
Мониторинг жараёнида бошқарма ва корхона мутахассисларига ишларни ташкиллаштириш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилмоқда.
Ўрганишлар натижасида юзага келган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилди. Чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан бошқарма ва корхоналар масъул ходимларига топшириқлар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|