“Ўзбекнефтгаз”: Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан тизим ташкилотларида тизимли равишда аноним сўровномалар олиб борилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириқларига асосан, тизимда коррупция хавф-хатарларини ўрганиш, олдини олиш ҳамда яқин истиқболда оқибатларини бартараф этишга, шунингдек коррупция қарши курашиш сиёсатини кенг тадбиқ этишга қаратилган навбатдаги тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шундай самарали тадбирлардан бири аноним сўровномалар ўтказиш ҳисобланади. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг топшириғига кўра Жамият Марказий аппаратида аноним сўровномалари ташкил этилди.
Аноним сўровноманинг коррупция хавфини вақтида, аниқлаб, уни бартараф этишда самарали усул эканлиги, Жамият ишчи-ходимлари фикр билдириш жараёнида салбий оқибатлардан ҳимояланганлигини ҳис этиши ва кейинчалик айрим масъул раҳбар ходимлар ёки меҳнат жамоаси томонидан босимга учрамасликлари кафотланганлиги билан боғлиқдир.
Хусусан, сўровномада қатнашган ходимларнинг 60 фоизи – ишчи ходимлар, 32 фоизи – ўрта бўғин бошқарувчилари ва 8 фоизи – юқори бўғин бошқарувчиларини ташкил этиб, ходимларнинг аксарияти (99 фоиз) коррупция тушунчаси хақида маълумотга эга эканлиги ва Жамиятда коррупцияга қарши сиёсатга доир маълумотлар етарли даражада (57 фоиз) ёритилаётганлиги белгиланди.
Ўтказилган сўровнома жавобларига асосан ходимлар томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖда коррупция муаммоси мавжуд (57 фоиз) деб эътироф этилган бўлиб, Жамиятнинг харид жараёнида, ишга киришда, лавозим ўзгаришида (ротация), лавозим кўтарилишида ва рағбатлантириш вақтида коррупция ҳолатлари учраши белгиланган.
Ходимлар жавобларига асосан коррупция мавжудлигининг асосий сабаби - ойлик иш ҳақининг пастлиги (54 фоиз) эканлиги билдирилди.
Мавжуд коррупция ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари хақида хабар бериш мумкин бўлган алоқа каналлари хақида ходимларни (60,3 фоиз) хабари борлиги, шунингдек, ходимларнинг 58 фоизи аноним тарзда, 30 фоизи очиқ тарзда хабар бериш қулайлиги ва 12 фоизи умуман хабар бермасликлари белгилаганган. Хабар бермасликни асосий сабаблари қўрқув, ва ҳамкасблар орасида обрўларига путур етказилиши эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Шу билан бирга, қуйидаги алоқа каналлари орқали “Ўзбекнефтгаз” АЖ масъул ходимлари билан боғланиш мумкин:
Ишонч телефони: +(99871) 233-28-88
Молиявий ва комплаенс назорат департаменти почта манзили: compliance@ung.uz
Telegram бот: @ung_anticorBot
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|