“Ўзбекнефтгаз”: Пермь ўлкаси тадбиркорлари делегацияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюрди
Бухоро вилоятига расмий ташрифи доирасида Пермь ўлкаси тадбиркорларидан иборат делегация Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюрди.
Делегация таркиби “Промобот” МЧЖ, “Рациональное недропользование” маркази, Суксун оптика-механика заводи, “Зелинский групп” МЧЖ, “Кредо-пласт” МЧЖ, “Уралгидросталь” АЖ, “Эрис” МЧЖ, “Инициатива” МЧЖ, “Научно-проектный центр “Прикладная химия” МЧЖ, “НПО “Галилеоскай” МЧЖ, “КАМА Технологии” МЧЖ, “Трафик Дэйта” МЧЖ, “Лысьвенская чулочноперчаточная фабрика” МЧЖ, “ЭКСКОН Групп” МЧЖ корхоналари вакилларидан иборат бўлиб, завод фаолияти билан улар яқиндан таништирилдилар.
Ташриф буюрувчиларга заводнинг асосий технологик жиҳозлари кўрсатилди ва завод қурилмаларини бошқариш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
Бухоро ннефтни қайта ишлаш заводининг бутун фаолияти назорат қилинадиган марказий бошқарув хонаси намойиш этилди. Делегация нафақат завод салоҳиятига, балки корхонанинг узоқ йиллик фаолиятига ҳам баҳо беришди.
Завод тарихи ва йиллар давомида эришилган ютуқлар батафсил тушунтириб берилди. Бухоро НҚИЗда меҳнатни умумий ташкил этиш ва уни муҳофаза қилиш тизими ҳақида конструктив суҳбат уюштирилди.
Ўз навбатидаг ташриф буюрувчилар билан очиқ мулоқот ҳам ўтказилди. Очиқ мулоқот чоғида 2022 йил 18-21 май кунлари “Ўзэкспомарказ” кўргазма майдонида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон нефть ва гази. ОGU 2022” халқаро кўргазмасида В2В форматида учрашув ўтказишга келишиб олинди.
Экскурсиядан сўнг, меҳмонлар Бухоро НҚИЗ раҳбариятига кўрсатган меҳмондўстлиги ва заводнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятини яратгани учун миннатдорчилик билдирди.
Маълумот учун: таъкидлаш керакки, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи “Ўзбекнефтгаз” AЖ таркибига кирувчи асосий вазифаси нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш ҳисобланган саноат корхонасидир. Бугунги кунга қадар заводда 20дан ортиқ маркали 9 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|