“United Energy Group” (Хитой-Покистон) компанияси билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Унда қазиб чиқаришни кўпайтириш ва углеводород захираларини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди.
Мулоқотда ушбу йўналишдаги алоқалар ривожланишининг аҳамияти, табиий газ қазиб олиш самарадорлигини ошириш мақсадида қўшма ҳаракатларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги юзасидан фикр алмашилди.
Асосий эътибор олинган маълумотлар натижаларини таҳлил қилиш, кейинги қадамлар ва асосий ҳаракатлар ҳамда самарага эришиш учун зарур бўлган ўзаро ҳамкорлик масалаларига қаратилди.
Шунингдек учрашув давомида илғор технологиялар ва инновацион ечимларни жорий қилиш, таълим ва тажриба алмашиш борасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир икки томонлама манфаатларни кўзлаш муҳимлиги қайд этилди.
Учрашув сўнгида шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва углеводород ресурсларини қазиб олиш соҳасида фаол ва самарали ҳамкорликни давом эттириш бўйича қарор қабул қилинди.