Хавфсизлик маданиятини ривожлантириш семинарлари якунланди
Қашқадарё ва Бухоро вилоятида жойлашган “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда хавфсизлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган амалий семинарлар ташкил этилди.
Мақсад соҳа ходимларининг иш жараёнида хавфсизликни таъминлаш, ишчи муҳитни соғломлаштириш ва меҳнат хавфсизлигини ошириш.
Жамиятнинг 2025 йилги “Йўл харитаси” доирасида Шўртан газ-кимё мажмуаси, “Uzbekistan GTL”, Бухоро нефтни қайта ишлаш зводида ўтказилган семинарларда Муборак, Шўртан, Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводининг масъуллари иштирок этди.
Иштирокчилар хавфсизлик маданиятини ривожлантириш, ISO 45001 ва ISO 14001 халқаро стандартлари, соғлиқни муҳофаза қилиш ва мехнат хавфсизлиги тизимлари, иш жойини ташкил этишда 5S тизими, хавфларни баҳолаш ва бошқариш усуллари, ички аудит ва мониторинг жараёнлари билан танишдилар.
Тадбир доирасида “Uzbekistan GTL” заводи ҳудудида ёнғинга қарши амалий машғулотлар ўтказилди. Унда фавқулодда вазиятга шайлик ҳолати, ёнғин ўчириш техникалари ва тез тиббий ёрдам хизматлари ҳаракатлари намойиш этилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи фаолияти, “Яшил макон” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ва газ-қутқарув хизмати билан ҳам танишдилар.
Тадбир нафақат касбий билимларни ошириш, балки корхоналар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш ва самарали ечимларни жорий этиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилди.