November 15, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бир гуруҳ мутахассислари Озарбайжон нефть компаниясида хизмат сафарида бўлишди

Бош саҳифа Русский

"Ўзбекнефтгаз" АЖ HR департаментининг бир гуруҳ мутахассислари Озарбайжон давлатнинг “SOCAR” нефть компаниясига хизмат сафарида бўлишди. Ушбу ташриф “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “SOCAR” компаниялари ўртасидаги нефть ва газ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилган 2022 йил 5 июлдаги “Йўл харитаси”га мувофиқ амалга оширилди.

Ташриф доирасида “SOCAR” давлат нефть компанияси томонидан йўлга қўйилган персонални бошқариш фаолият тизимининг жараёнлари ўрганиб чиқилди. Хусусан, ходимларни танлаш ва жойлаштириш, уларни ўқитиш ва ривожлантириш бўйича йўлга қўйилган тизимга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек икки компания мутахассислари ўртасида KPI тизими босқичлари, стратегик режалаштириш даражаси, устиворликларни белгилаш, корпоратив миқёсида KPI тизимини жорий этиш жараёнида стратегик мақсадлар ва кўрсаткичлар йўналишлари бўйича ўзаро тажриба алмашилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари компания ва унинг таркибий бўлинмалари билан яқиндан танишиш мақсадида “SOCAR” давлат нефть компаниясининг бош офиси, таркибий бўлинмалари ҳисобланган “Азнефть” АЖнинг “Биби-эйбат” кони, Боку олий нефть мактаби, Қобустон регионал таълим марказида бўлишди.

Айниқса, денгиз нефть ва газ платформаларида сув остида таъмирлаш ишларини амалга оширувчи ғаввос ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув-машқ полигонлари фаолияти мутахассисларнинг бу йўналишдаги билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Ташрифлар давомида компания томонида таълим марказларининг ўқув дастурлари, жаҳон андозаларига мослаштирилган лаборатория ва тренажёр ускуналари, яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар.

Ташриф якунида “SOCAR” компанияси Президентининг HR масалалари бўйича маслаҳатчиси, HR-департементи бошлиғи ва бошқа мутасадди раҳбар ва ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташриф натижалари, белгиланган вазифалар ва амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилиниб, "Ўзбекнефтгаз" Акциядорлик жамияти ва “SOCAR” давлат нефть компанияси ўртасида имзоланган "Йўл харитаси" доирасида белгиланган тадбирларнинг амалга ошириш режалари муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|