“Ўзбекнефтгаз”: Газ сарфини ўлчашда ўрнатилган ўлчов тармоқлари метрологик аттестациядан ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли ташкилотлардан истеъмолчиларга етказиб берилаётган табиий газ сарфини юритишда ўрнатилган тижорат ўлчов тармоқларини амалдаги меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида ишлатиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Муборак газни қайта ишлаш заводидан “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли Муборак магистрал газ қувурлар бошқармасига етказиб берилаётган табиий газ сарфини юритишда ўрнатилган 1-сонли тижорат ўлчов тармоғи амалдаги “ГОСТ.8.568.1-5-2005”, “O'zDSt 8.077:2018”, “O'zDSt 8.028:2008” меъёрий ҳужжатлар талаблари доирасида метрологик аттестациядан ўтказилди.
Аттестациядан ўтказиш жараёнларида ўлчов тармоғида ўрнатилган махсус сарф ўлчаш қувурларининг ички диаметрлари нутромерлар ёрдамида текшириб кўрилиб тўғри ишлатилиши яна бир бор назорат қилинди.
Шунингдек тармоқда ўрнатилган торайтирувчи қурилма, ҳарорат, босим ва босимлар фарқини ўлчаш асбобларининг техник ҳолатлари ҳам қайта кўриб чиқилиб, тармоққа ўрнатилди.
Ҳозирги пайтда “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДМ Қашқадарё филиали томонидан ушбу ўлчов тармоғини метрологик аттестациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар ҳамда мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Юқоридан келиб чиққан ҳолда, жамиятга қарашли ташкилотлардан истеъмолчиларга етказиб берилаётган табиий газ сарфини юритишда ўрнатилган тижорат ўлчов тармоқларининг ҳолати доимий тарзда назорат қилиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|