January 16, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Кадрлар билан ишлаш ҳамда уларни малакасини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

Нефть-газ тармоғида кадрлар билан ишлаш ҳамда тизим корхоналарини олий ва ўрта махсус маълумотли кадрлар билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, халқаро экспертлар тавсияси асосида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ижро аппарати, завод ва бошқармалар учун “Ходимларни бошқариш сиёсати” ҳамда “Кадрларни танлаш, жалб қилиш ва ушлаб қолиш сиёсати” ишлаб чиқилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖга ишга қабул қилиш жараёнларида шаффофликни таъминлаш мақсадида номзодларнинг резюме-анкеталарни юборишнинг ягона электрон платформаси жорий этилди ҳамда Жамиятнинг расмий сайтида “Онлайн анкета” тизими ишга туширилди.

Нефть ва газ саноатини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, мазкур соҳада таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро интеграцияни йўлга қўйиш, кадрларни ўқитишнинг усул ва шаклларини такомиллаштириш орқали таълим сифатини ҳамда меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри татбиқ қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 7 июлдаги ПҚ–309-сон қарори қабул қилинди.

Таълим кластери фаолияти доирасида олий ва профессионал таълим ташкилотларининг ўқув режа ва фан дастурлари соҳа мутахассислари томонидан қайта кўриб чиқилди, шунингдек 1500 нафардан ортиқ талабалар ҳамда 50 нафардан зиёд профессор-ўқитувчи ва илмий ходимлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқариш корхоналарида амалиёт ва стажировка ўташди.

Бундан ташқари, жорий йилда 9 000 нафардан зиёд ходимлар республика ва хорижий ўқув марказ ва компанияларда малакаси ва касбий билимлари оширилди.

Нефть-газ корхоналарида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш ва юқори малакали ходимларни хорижда мақсадли ўқитиш мақсадида жорий йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тавсияси билан 15 нафар ходим етакчи хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга юборилди.

Шунингдек, янги яратиладиган иш ўринлари дастурига мувофиқ, Жамият томонидан жорий йилда 210 та янги иш ўринлари яратилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖда самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI) тизими йўлга қўйилган.

Мазкур йўналишлар бўйича ишларни 2023 йилда давом эттириш ва янада ривожлантириш мақсадида Жамиятда амалга ошириладиган тадбирлар белгиланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|