“Ўзбекнефтгаз”: 1-17 январь ҳолатига кўра “Ҳудудгазтаъминот” АЖ орқали аҳолига 31,1 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг пасайиши даврида истеъмолчиларга суюлтирилган газни узлуксиз бир маромида етказиб берилишини таъминлаш мақсадида жадал суратларда ишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, 2023 йил 1-17 январь кунлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда ишлаб чиқарувчи заводлари томонидан Республика аҳолиси ва имтимоий соҳа объекталари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминот филиалари орқали 31,1 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди ва белгиланган режа 1,2 минг тоннадан ортиқ ёки 103,9 фоизга бажарилди.
Ҳудудар кесимида юкланган суюлтирилган газ маҳсулотларининг миқдори қуйидагича:
• Қорақалпоғистон Республикасига – 1,0 минг тонна;
• Андижон вилоятига – 4,7 минг тонна;
• Бухоро вилоятига – 1,5 минг тонна;
• Жиззах вилоятига – 0,6 минг тонна;
• Қашқадарё вилоятига – 5,2 минг тонна;
• Навоий вилоятига – 0,8 минг тонна;
• Наманган вилоятига – 3,6 минг тонна;
• Самарқанд вилоятига – 4,3 минг тонна;
• Сурхондарё вилоятига – 3,2 минг тонна;
• Сирдарё вилоятига – 0,7 минг тонна;
• Тошкент вилоятига – 0,3 минг тонна;
• Фарғона вилоятига – 4,0 минг тонна;
• Хоразм вилоятига – 1,1 минг тонна.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг январь ойида “Ҳудудгазтаъминот” АЖга 54,5 минг тонна юклаб бериш режалаштирилган.
Бугунги кунда Жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарнинг маҳсулот сақлаш сиғимларида 1,6 минг тонна суюлтирилган газ захиралари мавжуд.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш