“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода 2015 йилда фаолияти тугатилган қудуқдан яна табиий газ ва конденсат олина бошланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз”АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” газконденсат конининг 2А-сонли қудуғи 2015 йилнинг май ойигача газ бериб, ўзининг мажбуриятларини бажариб бўлгандан кейин вақтинчалик кончервация қудуқи фондига ўтказилган эди.
Мутахассислар томонидан ушбу қудуқда тубдан таъмирлаш дастгоҳи ёрдамида 728-765 метр оралиқдаги консервацион цементли кўприк бурғиланиб, 1470 метргача қайта ишланди. 1488-1695 метр оралиқдаги қатламнинг газга туйинганлигини аниқлаш максадида геофизикавий ишлар олиб борилди.
Натижада қудуқдан кунлик 43 минг метр куб саноат миқёсидаги табиий газ ва 0,8 тонна газконденсат олишга эришилди.
Маълумот учун: “Учқир” газ конденсат кони 1960 йилда очилган бўлиб, Бухоро вилояти Қоракўл туманида жойлашган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|