“Ўзбекнефтгаз”: Товар-хом ашё биржаси орқали олтингугурт маҳсулоти маҳаллий ва хорижий тадбиркорларга сотилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 17 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан, 2022 йил 1 июлдан бошлаб биржа савдолари орқали 15 минг тонна олтингугурт маҳсулотининг экспортга чиқарилиш белгилаб олинди.
Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқ ижросини сўзсиз бажариш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида, масъул департамент раҳбар ходимларидан иборат “Ишчи гуруҳ” тузилди.
Жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб, Муборак газни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқариладиган олтингугурт маҳсулотини кунига 625 тоннадан бошланғич нархи 207 доллардан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси акциядорлик жамиятининнг валюта майдончаси савдоларга қўйилиб келинмоқда.
Биржа битимларига мувофиқ тўловлар амалга оширилганидан сўнг, олтингугурт маҳсулоти Муборак газни қайта ишлаш заводи томонидан беш иш кунидан кечиктирмай, харидорларнинг талабидан келиб чиқиб маҳсулот “биг-бэг” ёки “лайнер-бэг”ларга ярим очиқ вагонларга ёки харидорлар томонидан тақдим этиладиган автотранспорт воситаларига юклаб берилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ барча маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектларини олтингугурт маҳсулоти савдосида фаол тарзда иштирок этишларини таклиф қилади.
Эслатиб ўтамиз, барча тадбиркорлар олтингугурт маҳсулотини экспорт ва ички бозордаги харидида биржа савдолари орқали тенг ҳуқуқда қатнашиш имконига эгалар.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|