June 14, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Тошкент вилояти ва пойтахтда жойлашган нефть ва газ корхоналарини фавқулодда вазиятлардан муҳофазалашга бағишланган ўқув машқлари ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Тошкент вилояти ва пойтахтда жойлашган нефть ва газ корхоналарида “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг ҳудудий қуйи тизимлари бошқарув органлари ҳамда куч ва воситаларининг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди.

Ушбу ўқув машқларида “UNG Petro” МЧЖ, “O`ZLITINEFTGAZ” АЖ, “Махсусэнергогаз” АЖ, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг 25-цехи (Пахта филиали), Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи, “Кучлик нефть базаси” МЧЖ, “Чинобод нефть базаси” МЧЖ иштирок этди.

Машғулотлар хавфли ишлаб чиқариш объектларида ёнғиннинг олдини олиш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар пайтида авариявий ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий кўникмаларни такомиллаштириш мақсадида ўтказилади.

Машғулотларда дастлаб “Кучлик нефт базаси” МЧЖ оператив диспечерлик хизматининг “Йиғин” сигналига асосан фуқаро муҳофазаси таркиби йиғилиши ва тузилмалар билан саф кўриги ўтказилди.

Шундан сўнг шартли равишда нефть маҳсулотларини қуйиш эстакадасида ёнғин содир этилди, унинг натижасида технологик қувурдаги ёрилиш ҳамда атрофга кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар тарқалиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар юз берди.

Тактик машғулотлар ўз вақтида ва самарали бажарилди. Масъуллар хизмат вазифаларини адо этишда мустаҳкам билим ва мукаммал амалий кўникмаларни намойиш этишди.

“Кучлик нефт базаси” МЧЖ томонидан объект фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркибига кирувчи “Ҳаракатдаги ёқилғи қуйиш шахобчаси” (ПАЗС) гуруҳининг 2 та махсус техникаси ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Думалоқ” МФЙда тузилган захира бошқарув пункти шай ҳолатига келтирилди.

“Ўзбекненфтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|