November 17

“Коррупцияни биргаликда енгамиз” кўрик-танлови эълон қилинди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали билан ҳамкорликда 9-декабр – Халқаро коррупсияга қарши курашиш куни муносабати билан “Ёшлар коррупсияга қарши!” мавзусида ижодий танловларни ўтказмоқда.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ташкил этилган:
➡️ Энг яхши иншо
➡️ Энг яхши тасвирий асар
➡️ Энг яхши видеоролик
Танловда иштирок этишни хоҳлаган талабалар ўз ижодий ишларини:
🗓 эссе - 2025-йил 30-ноябргача,
🗓 бадиий асар ва видеоролик - 2025-йил 25-ноябргача Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари - Ибрагимов Санъат Музаффарович (@SM_Ibragimov) телеграм ижтимоий тармоғига юборишингиз лозим бўлади.
Танлов ғолиблари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув Раиси томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.
📱 Қўшимча маълумот учун Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари - Ибрагимов Санъат Музаффарович (@SM_Ibragimov)га мурожаат қилишингиз мумкин.
Мазкур тадбир иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни коррупсияга қарши курашиш борасида фаол иштирок этишга ундаш, ёшларда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда коррупсиянинг жамият ҳаётига салбий таъсири борасида ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мустаҳкамлашга қаратилган.