“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш масалаларига оид йиғилиш ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида табиий газ қазиб чиқарилиши, суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши, белгиланган вазифа ва кўрсаткичларнинг бажарилиши, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилиши ҳолатлари танқидий муҳокама қилинди.
Йиғилиш аввалида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарида куз-қиш мавсумида узлуксиз ишлаб чиқариш фаолиятини ташкиллаштириш, табиий ва суюлтирилган газ, нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларини таъминлаш ва истеъмолчиларга барқарор етказиб бериш масалалари долзарб экани таъкидланди.
Жорий йилнинг 11 ойи якуни билан табиий газ, конденсат, нефть қазиб чиқариш кўрсаткичларини бажариш ҳамда автобензин, дизел ёнилғиси, авиакеросин, мазут, суюлтирилган газ, полиэтилен ишлаб чиқариш бўйича белгиланган кўрсаткичларни сўз бажариш бўйича Бошқарув раиси ўринбосарлари, департамент бошлиқлари ҳамда корхона раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Ўз навбатида, экспорт, инвестицияларни ўзлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш йўналишларида ҳам белгиланган чора-тадбирларни якунлаш бўйича вазифалар берилди.
Бошқарув раиси Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси фаолиятига тўхталиб, конларда ташкил қилинган ишларни кучайтириб, кунлик қазиб чиқариш ҳажмини ошириш учун барча чоралар кўриш лозимлигини, Сиқув компрессор станцияларининг двигателлари авария ҳолатда тўхташлари олдини олишни, табиий тушиш ҳолатларига барҳам бериш лозимлиги бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, ҳар бир бошқарманинг йил якуни билан табиий газ қазиб чиқариш бўйича кўрсаткичлари бажарилиши қайд этиб ўтилди.
- Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси йил якуни билан 15 млрд 28,0 млн куб метр, (шундан ноябрда – 1 млрд 269,1 млн куб метр, декабрда – 1 млрд 330,4 млн куб метр);
- Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси йил якуни билан 8 млрд 981,0 млн куб метр (шундан ноябрда – 741,7 млн куб метр, декабрда – 772,5 млн куб метр);
- Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси йил якуни билан 4 млрд 75,0 млн куб метр (шундан ноябрда – 378,9 млн куб метр, декабрда – 393,2 млн куб метр);
- Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси йил якуни билан 4 млрд 879,0 млн куб метр (шундан ноябрда – 571,2 млн куб метр, декабрда – 591,5 млн куб метр);
- Водий нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси йил якуни билан 37,8 млн куб метр (шундан ноябрда – 2,4 млн куб метр, декабрда – 2,4 млн куб метр).
Табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш учун энг аввало геология-қидирув ишлари, бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш лозимлиги билдириб ўтилди. Январь-октябрь ойларида 37 та қудуқ қурилиш билан тугатилгани айтилиб, ноябрь ва декабрь ойларида қурилиш билан тугатилиши ва ишга қўшилиши режалаштирилган қудуқлар қатъий назоратга олиниши белгилаб берилди.
Бошқарув раиси геология-қидирув ишлари дастури доирасида бурғиланаётган “Шўртан-1” (тер.юра) қудуғида бурғилаш ишлари қатъий назоратга олиниши, “Тегирмон” гуруҳи конлари атрофида бурғиланаётган 6 та излов-қидирув ва 4 та эксплуатация қудуқларида бурғилаш ишларини жадаллаштириш бўйича масъулларга топшириқ берди.
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун мавсум талабидан келиб чиқиб, зарур миқдорларда нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уни ўз вақтида етказиб бериш вазифаси ҳам муҳокама қилинди.
Истеъмолчиларни автобензин маҳсулоти билан барқарор таъминлаш мақсадида, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг автобензин ишлаб чиқариш қувватларидан 138 % фойдаланилмоқда. Бошқарув раиси куз-қиш мавсуми талабидан келиб чиқиб, йил якуни билан зарур миқдорларда нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлаш лозимлигини билдирги.
- 968,8 минг тонна автобензин, (шундан ноябрда – 79,5 минг тн, декабрда – 76 минг тн);
- 493,5 минг тонна дизель ёнилғиси, (шундан ноябрда – 51,2 минг тн, декабрда – 63,7 минг тн);
- 124,5 минг тонна авиакеросин, (шундан ноябрда – 13,6 минг тн, декабрда – 6,4 минг тн);
- 100,7 минг тонна мазут (шундан ноябрда – 12,4 минг тн, декабрда – 17,8 минг тн).
Бошқарув раиси ушбу йиғилишда молиявий ва комплаенс назорат доирасида аниқланган хато ва камчиликлар, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини кескин танқид қилди. Жойларда коплаенс назорат инпекторларини ротация қилиш, ҳар бир корхонада юзага келиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларни олиш чораларини кўриш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва тизимидаги корхоналарга ишга қабул қилинаётган номзодларни саралаб олишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймайдиган, билимли ва бериладиган вазифаларни виждонан бажарадиган бўлишига эътибор қаратиш бўйича вазифалар берилди.
Жойларда ҳар бир корхона раҳбари тузилаётган шартномалар учун шахсан жавобгар эканлиги белгиланиб, ушбу шартномаларни ўрганиши, манфатлар тўқнашуви содир бўлишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|