July 15, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Аи-80” маркали автобензиннинг биржа орқали истеъмолчиларга етказиб берилиши бўйича РАСМИЙ АХБОРОТ

Бош саҳифа Русский

Бугунги кунда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилган “Ўзбекнефтгаз” АЖ га тегишли Аи-80 маркали автобензин Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси орқали реализация қилинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Иқтисод ва режалаштириш департаментининг маълумотига кўра, 4 – 8 июль (душанба – жума) кунлари биржа савдоларида Аи-80 маркали автобензин жами 8 745 тоннани ташкил қилди (бунда 100% миқдор кичик лотларда).

Бунда, Аи-80 маркали автобензиннинг ўртача нархи 9 558 минг сўм / тонна (ёки 7 203 сўм / литр), минимал – 9 008 минг сўм / тонна (6 788 сўм / литр), максимал – 10 086 минг сўм / тонна (7 600 сўм / литр) ташкил этганлигини кузатиш мумкин.

Кунлар кесимида:

• 4 июлда ўртача нарх 9 288 минг сўм / тонна (ёки 6 999 сўм / литр), минимал – 8 957 минг сўм / тонна (6 750 сўм / литр), максимал – 9 796 минг сўм / тонна (7 382 сўм / литр);

• 5 июлда ўртача нарх 9 427 минг сўм / тонна (ёки 7 104 сўм / литр), минимал – 9 064 минг сўм / тонна (6 831 сўм / литр), максимал – 9 989 минг сўм / тонна (7 527 сўм / литр);

• 6 июлда ўртача нарх 9 557 минг сўм / тонна (ёки 7 202 сўм / литр), минимал – 9 070 минг сўм / тонна (6 835 сўм / литр), максимал – 10 169 минг сўм / тонна (7 663 сўм / литр);

• 7 июлда ўртача нарх 9 788 минг сўм / тонна (ёки 7 376 сўм / литр), минимал – 9 067 минг сўм / тонна (6 833 сўм / литр), максимал – 10 542 минг сўм / тонна (7 944 сўм / литр);

• 8 июлда ўртача нарх 9 532 минг сўм / тонна (ёки 7 183 сўм / литр), минимал – 8 614 минг сўм / тонна (6 491 сўм / литр), максимал – 9 935 минг сўм / тонна (7 487 сўм / литр).

Таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида тузилган “Ишчи гуруҳ” томонидан “Аи-80” маркали автобензиннинг АЁҚШлар орқали истеъмолчиларга етказиб берилиши доимий равишда ўрганилмоқда.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқариш захиралари мавжуд бўлиб, олиб борилаётган ҳамкорликдаги ишлар натижасида маҳсулот тўлиқ қувватларда қайта ишланмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|