"Ўзбекнефтгаз”: Акциядорларга оддий ва имтиёзли акциялар дивиденд маблағлари тўлаб берилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2022 йил давомида акциядорлар ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида 19 815 нафар акциядорга жамиятнинг оддий акциялар бўйича 1 140,5 млрд сўм ва имтиёзли акциялар бўйича 1 806,1 млн сўм дивиденд маблағлари тўлаб берилди.
Шунингдек “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятида ахборот шаффофлигини таъминлаш мақсадида, жорий йилда 530 тадан ортиқ муҳим фактлар, шу жумладан 13 таси юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар ва 500 тадан зиёд аффилланган шахслар билан битимлар тузилиши ҳамда Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, аффилланган шахслар рўйхати, Устав ва ички меъёрий ҳужжатлари ҳамда қонунчиликка мувофиқ бошқа маълумотлар жамиятнинг корпоратив веб-сайтида, фонд биржасини веб сайтида ва ягона корпоратив ахборот порталида ошкор этилиб борилди.
2022 йилда 11 маротаба жамиятнинг Ягона акциядори йиғилиши ўтказилди ва акциядор томонидан 25 тадан зиёд масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди. Шунингдек жамият Кузатув кенгашининг мажлисларида 15 та масалалар кўриб чиқилди. Шу жумладан Кузатув кенгаши қошида 4 та қўмита ташкил қилинди (аудит, тайинлаш ва рағбатлантириш, стратегия ва инвестициялар, Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмиталари).
2022 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг акциялари “Тошкент” РФБ АЖнинг биржа котировкаси варағига киритилди.
Бундан ташқари, Жамият акцияларини маҳаллий ва ҳалқаро фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштиришга (IPO) тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан “Ўзбекнефтгаз” АЖда корпоратив бошқарув тизимини таҳлил қилиш мақсадида ҳалқаро маслаҳатчи “PricewaterhouseCoopers” ташкилоти жалб қилиниб, корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича вазифалар белгилаб олинди ва маслаҳатчининг тавсияларини жорий этиш бўйича ишлар ташкил этилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш