“Ўзбекнефтгаз”: Январь ойида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ва тақсимоти бўйича белгиланган режа ортиғи билан бажарилди
Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан республика истеъмолчиларига суюлтирилган газни узлуксиз бир маромида етказиб берилишини таъминлаш мақсадида жорий йилда ҳам жадал суратларда ишлар давом эттирилмоқда. Бу борада ишлаб чиқариш корхоналари томонидан дунё стандартларига мос суюлтирилган газни ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Жорий йилнинг январь ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма ва корхоналари зиммасига суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режа кўрсаткичи 59,0 минг тонна этиб белгиланган эди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида амалда ишлаб чиқариш ҳажми 62,8 минг тонна, режага нисбатан 106,4% (ўсиш суръати 105,7%) ишлаб чиқарилди.
Шунингдек Республика истеъмолчиларига 58,2 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 64,0 минг тонна, режага нисбатан 110% (ўсиш суръати 107,2%) ташкил этди.
Шу билан бирга биринчи навбатда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газ маҳсулоти келишилган жадваллар асосида 54,5 минг тонна етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 56,0 минг тонна режага нисбатан 102,8% (ўсиш сурати 109,6%) етказиб берилди.
2019-2023 йилларда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига етказиб берилган суюлтирилган газ миқдорлари таҳлили билан қуйидаги жадвалда танишиш мумкин:
“Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг Тижорат департаменти ва Марказий ишлаб-чиқариш диспетчерлик департаменти томонидан тайёр суюлтирилган газ маҳсулотини аҳолига “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг газ таъминоти филиаллалари орқали ҳамда бошқа турдаги истеъмолчиларга биржа савдолари орқали кунлик ишлаб чиқариш ва юклаш жараёнлари 24 соат давомида рақамлаштирилган онлайн тизими орқали мониторинг қилиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш