“Ўзбекнефтгаз”: 2022 йилда 400 гектардан ортиқ майдонга сувни тежовчи технологиялар жорий қилинди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича 2020–2022 йилларда амалга ошириш тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Ушбу режага мувофиқ, бошқарма ва корхоналарда сувдан фойдаланишда, оқова сувларни тозалашда ва ундан ташқари янги қурилиш ёки қайта қуриш лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларида сувлардан оқилона фойдаланишни йўлга қуйиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Ўтган 2022 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Шўртан газ кимё мажмуасига қарашли Сувни тежовчи технологияларни лойиҳалаш ва жорий этиш хизмати томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Сувни тежовчи технологияларни лойиҳалаш ва жорий этиш хизмати орқали пудратчи ташкилотларга 5,492 млрд сўмлик полиэтилен труба ва бутловчи маҳсулотлари реализация қилинди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 400 гектардан ортиқ майдонга экилган 95228 та мевали ва манзарали кўчатларга сувни тежовчи технологияси жорий қилинди.
Бундан ташқари, хизмат томонидан Республикадаги кўплаб пудратчи корхона ва ташкилотлар, кластер ва фермерларга жорий этилаётган сувни тежовчи технологияларнинг афзалликлари, технологиялардан самарали фойдаланиш ва қўллаш, сув ресурсларини тежаб, юқори ҳосилдорликка эришиш сир асрорлари ўргатиб борилмоқда.
Шунингдек, мажмуа томонидан пудратчи корхона ва ташкилотлар, кластер ва фермер хўжаликларидан тушаётган талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда 2023 йилда шартнома асосида 50 млрд сўмлик 1000 гектар пахта ва 1000 гектар боғга томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Ушбу режалаштирилган ишлар орқали полиэтилен труба маҳсулотлар реализациясидан 10 млрд сўмлик, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашдан 1,25 млрд сўмлик, бошқа харажатлардан 11,315 млрд сўмлик маблағлар фойда қилиниши кутилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Республикада сув ресурслари камайиб бораётгани бир пайтда қурғоқчиликни олдини олиш мақсадида ҳамда “Яшил макон” дастури доирасида яшил ҳудудларни ташкил қилиш, пахта ва полиз экинларни ҳосилдорлигини ошириш учун Сувни тежовчи технологияларни лойиҳалаш ва жорий этиш хизматига талаб йилдан-йилга ошиб бормоқда.
"Ўзбекнефтгаз"АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш