July 19, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Тизимда стандартлаштириш ишлари такомиллаштирилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш жараёнларида техника тараққиётини жадаллаштириш, меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш ва унинг мақбул даражасини таъминлаш, бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш, моддий ва меҳнат ресурсларини тежаш, соғлиқ ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш, ҳалқаро иқтисодий-техник ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш, умумжаҳон андозалари бўйича рақобатбардош хизматлар кўрсатиш ва товарлар ишлаб чиқаришни ва улар экспортини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Таъкидлаш жоизки, бу мақсадларга эришиш учун стандартлаштириш соҳасида, маҳсулот сифатини таъминлаш мақсадида қўйидаги вазифаларни бажариш мақсад қилиб олинган:

• Халқаро стандартларни корхоналарда жорий қилиш;

• Сифат менежмент тизимларини жорий қилиш;

• Маҳсулотларнинг халқаро талабларга мувофиқлигини баҳолаш;

• Тизимли равишда ишчи-ходимларнинг стандартлар моҳияти бўйича малакасини ошириш;

• Маҳсулот синовларини амалга ошириш учун синов лабораторияларини ташкил қилиш ва модернизациялаш.

Ушбу ишлар нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари ва маҳсулот сақлаш ҳамда тарқатиш базаларида босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналарда халқаро стандартларни жорий қилиш, синов базасини такомиллаштириш ва ишчи ходимларни малакасини оширишда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан ҳамкорликда тасдиқланган тармоқ жадвалига мувофиқ, стандартлаштириш соҳасидаги нефт ва газ соҳасидаги фондда бўлган 1173 та халқаро стандартлар рўйхати шаклантирилган.

Унга кўра,

• Саноат хавфсизлиги, экология, ахборот хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича 131 та;

• Ўлчаш услубиятлари, сифат назорати, технологик жараёнлар ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича 211 та;

• Стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник тартибга солиш ва сифат менежменти бўйича 36 та;

• Ишлаб чиқариш-техник мақсадлардаги меъёрий ҳужжатлар бўйича 242 та стандартларни жорий қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Соҳани халқаро андозаларга мослаштириш, стандартлардан кенг фойдаланиш муҳитини яратишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПҚ-5133 сонли қарори талабларига қатъий амал қилинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|