“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хавфсизлиги бўйича малакали мутахассислар учун танлов эълон қилади
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот коммуникация технологиялари департаменти Ахборот хавфсизлиги бўлими учун қуйидаги лавозимларга малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади:
• Ахборот хавфсизлиги бўлими бошлиғи (номзодга бўлган талаблар)
• Ахборот хавфсизлиги бўлими бош мутахассиси (номзодга бўлган талаблар)
• Ахборот хавфсизлиги бўлими етакчи мутахассиси (номзодга бўлган талаблар)
Барча ишга қабул қилинган мутахассислар учун қуйидаги меҳнат шароити таъминланади:
• Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги асосида расмий иш билан таъминлаш;
• Доимий ривожланиш учун имконият;
• Кучли ижтимоий ҳимоя пакети;
Очиқ танловда қатнашиш учун номзодлар анкета-резюмелари (анкета-резюме шаклини юклаб олиш)ни resume@ung.uz электрон почта манзили орқали 2022 йил 14 июль санасига қадар қабул қилинади.
Ҳурматли номзодлар! Лавозим талабларига мос келмаган номзодларга жавоб хати юборилмаслигини маълум қиламиз!
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|