June 23, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конларда “Рақамли кон” концепциясини жорий этиш ишлари давом эттирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ – 4699 сонли “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ да “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 162-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жамият тизимида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Шўртан конида “Рақамли кон” концепцияси доирасидаги лойиҳага асосан 21 дона йиғув жойлари учун етказиб келинган назорат ўлчов воситаларини монтаж қилиш ишлари ва бошқарув шкафларини белгиланган жойларига ўрнатиш ҳамда зарурий дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш, шунингдек ишга тушириш бўйича якуний ишлар (пусько-наладка) жадал тарзда олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда “Рақамли кон” концепциясининг 1 - босқичини жорий этиш мақсадида “Шўртан” конига қарашли 1,3,4,6,9,10,12,14,15,20,22,24 йиғув жойлари ва БТ 5,17,19,30,34 ларда ҳарорат, босим ўлчов воситалари, қуёш панеллари, шу билан бир қаторда радиорелели WI-FI мост Ubiquiti AirFiber 5U узатув қурилмалари ўрнатилиб, йиғув жойларининг технологик параметрлари “Ўзлитинефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган махсус дастурий таъминот ёрдамида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматига on–line режимда чиқарилди.

Шунингдек, ҳозирги кунда “Шўртан” кони 2,26 йиғув жойлари ва 16,21 батареяларига назорат ўлчов асбоблари, бошқарув алоқа шкафлари ва қуёш панелларини ўрнатиш, созлаш ва текшириш ишлари якунланмоқда.

Натижада қудуқлардан қазиб олинадиган газ, конденсат ва суюқ углеводородлар сифатини ва миқдорини ошириш, технологик параметрлари тўғрисида аниқ ва ишончли, оператив маълумотларни олиш, огоҳлантирув сигналлари асосида хавфсиз ишлатиш, жараён параметрларини “тренд”, “архив” функциялари орқали таҳлил қилиш, хавфсиз ва самарали ишлатишда инсон омилини камайтириб масофадан туриб автоматик on-linе равишда доимий назорат қилишга эришилади.

Юқоридаги кўрсатиб ўтилган ишларни лойиҳа ва тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида бажарилиши жамиятнинг ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти метрология ва автоматлаштириш бўлими ҳамда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари томонидан назоратга олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|