“Ўзбекнефтгаз”: 30-сонли Меҳрибонлик уйи табияланувчилари учун хайрия тадбири ташкил этилди
Давлатимиз томонидан эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, чин етим, ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож болаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароит яратиш, қизиқишлари бўйича тўғри йўналтириш, спортга жалб қилиш, соғломлаштириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борадаги ислоҳотларни қуллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан акциядорлик жамиятининг Ёшлари иттифоқи томонидан Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 30-сонли Меҳрибонлик уйида хайрия тадбири ўтказилди.
Бу маскандаги 134 нафар тарбияланувчилар учун ўқув йили бошланиши муносабати билан, дафтар, ручка, чизғич, рангли қалам, рангли қоғоз, қайчи, мўйқалам, расм дафтари, фломастер ва бошқа ўқув қуроллари совға сифатида тортиқ қилинди.
Ўз навбатида болажонлар бундай эътибор ҳамда ажойиб хайрия тадбири учун ташкилотчиларга самимий миннатдорчилик билдирдилар.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлам вакилларига эътибор қаратиш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш орқали ўзининг ижтимоий йўналишларидаги фаолиятини давом эттиради.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|