Вакант лавозимлар учун танлов
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Молия ва ғазначилик операциялари департаментига қуйидаги лавозимга малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.
• Молия мутахассиси (Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси);
• Молия мутахассиси (Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси);
Мутахассисларга қўйиладиган квалификация талаблар:
• маълумоти: олий;
• мутахассислиги: иқтисодиёт, менежмент,молия;
• тилларни билиши: ўзбек ва рус тилини мукаммал билиш (инглиз тилини билиш қўшимча афзаллик сифатида баҳоланади).
• компьютер саводхонлиги: ишончли фойдаланувчи, Microsoft Office дастурларни билиш;
• Банк, бухгалтерия, иқтисодчи, молиячи лавозимларида камида 3 йиллик иш стаж;
• Молиявий операцияларни амалга ошириш, 1-С дастурида бошланғич тушинча, шартнома, солиштирма, бажарилган ишлар далолатномалар билан мукаммал даражада билим ва кўникмаси бўлиши шарт.
Номзодлар 2024 йил 8 ноябрга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳавола орқали тўлдиришлари лозим.
Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.