January 13, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Объектлардаги саноат, экология, меҳнат хавфсизлиги ва соғлиқни муҳофаза қилиш ҳолати сарҳисоб қилиниб, келгусидаги вазифалар белгиланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан тизим жамият, бошқарма ва корхоналарида 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар ва 2023 йил учун устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича видеоселектор ўтказилди.

Унда департаментининг бўлим бошлиқлари, мутахассислари, бошқарма ва корхоналарнинг бош муҳандислари, СваЭХ, СМҚваМХ хизматлари бошлиқлари ва ходимлари иштирок этишди.

Видеоселекторда 2022 йилда қилинган ишлар тўғрисида, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги йўналишида олиб борилган самарали ишлар ва ушбу йўналишда йўлга қуйилган камчиликлар ҳақида маълумот берилди. Шўртан газ кимё мажмуаси ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг Саноат ва экология хавфсизлиги соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги хизматлари бошлиқларининг ушбу йўналишдаги 2022 йилда амалга оширилган ишлар ва 2023 учун вазифалар тақдимоти билан танишилди.

Ҳисобот даврида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги 35 та бошқарма ва корхоналарда Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги йўналишдаги ишларга амалий ёрдам бериш ҳамда авариялар, нохуш ва бахтсиз ходисаларларнинг олдини олиш мақсадида назорат текшируви (мониторинг) ташкил этилиб, жами 4 363 та камчилик аниқланди ва 483 та тавсиялар берилган 84 та далолатнома-тадбирлар тақдим этилди.

30 та тизим бошқарма ва корхоналарда саноат ва экология хавфсизлиги, пудратчи (субпудратчи) корхоналарнинг фаолиятини ўрганиш бўйича 60 марта ишлаб чиқариш назорати ўтказилиб, жами 2680 та камчиликлар аниқланиб, шундан 852 та камчиликларнинг жойида бартараф этиш учун амалий ёрдам ва 1828 та банддан иборат ёзма кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналарда Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Яшил макон” доирасида баҳорда 26 206 дона, куз мавсумида 102 250 дона кўчатлар ўтказилди.

Ўтган йилда соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги йўналишида 53,9 млрд сўм сарфланди. Қўпол хатоларга йўл қўйган 246 нафар ходимга ҳайфсан ва 101 нафар ходимга интизомий жазо чоралари кўрилиб, ўз ишларида жонбозлик кўрсатган 118 нафар ходимлар рағбатлантирилди.

Ишчилар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича олиб борилган ишлар натижасида 23 945 нафар ходим тиббий кўрикдан ўтказилиб, 977 нафар ходим даволанишга юборилиб, 1 568 нафар ходим даволанишга тавсия этилди.

Хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ҳамда ходимларга соҳа йўналишидаги янгиликларни етказиш мақсадида йил давомида 86 та мақоладан иборат “Ахборотнома” газетасининг давлат ва рус тилларидаги 12 та сони чиқарилди.

Йиғилишда 2023 йилдаги устувор вазифалар белгилаб олинди. Хусусан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча объектларида авария ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги йўналишида мониторинг ишлари ва назорат тадбирларини давом эттириш ҳамда амалий ёрдам бериб борилади.

Аварияни бартараф этиш режасига асосан хавфли ишлаб чиқариш объектларида қутқарув хизматлари (ёнғин хавфсизлиги, газ қутқарув, тиббиёт ва ишлаб чиқариш ходимлари) ҳамкорлигида ўқув тревогалари ўтказилади.

Асосий вазифалардан яна бири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сонли қарорига асосан суғурта компаниялари билан тизимдаги бошқарма ва корхоналар ўртасида шартномалар тузишда ва суғурта полисларини олишда амалий ёрдам бериш чоралари кўрилади.

Жорий йилда ҳам тизимдаги ишчи-ходимларнинг соғлигини муҳофаза қилиш ҳамда сифатли тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳимоя воситалари билан таъминланишини назорат қилиш ишлари давом эттирилади.

Бошқарма ва корхоналарда “ISO 45001:2018” ва “ISO 14001:2015” халқаро бошқарув стандартлар тизимларини жорий етишда амалий ёрдам бериш ишлари ташкил этилади.

Йиғилиш якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖдаги тизим бошқарма ва корхоналарининг масъул ходимларига юқорида келтирилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш орқали натижадорликни ошириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|