“Ўзбекнефтгаз”: Газтурбинали двигател таъмирлаш ишларидан сўнг Россиядан Муборак газни қайта ишлаш заводига етказиб берилди
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳузурида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ва Ҳукумат томонидан энергетика соҳасида юзага келган вазиятни барқарорлаштириш бўйича ўтказилган мажлисларда қўйилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти бошчилигида табиий газ қазиб чиқариш технологик объектларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ушбу тадбирлар доирасида нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги сиқув компрессор станцияларини барқарор ишлатиш мақсадида сифатли ҳамда ўз вақтида таъмирланиши йўлга қўйилмоқда.
Бу борада компрессор станциялари учун “НК-16-18 СТД” русумли газтурбинали двигателларни ишлаб чиқарувчи Россия компанияси - “КМПО” АЖ билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, шартномалар имзоланган. Шунингдек, компаниянинг инженер ходими “Ўзбекнефтгаз” АЖ объектларидаги двигаталларнинг ҳолатини ўрганувчи мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ таркибига киритилган.
Ушбу шартномаларга мувофиқ 1 дона “НК-16-18СТД” газтурбинали двигател таъмирлаш ишларидан сўнг Россиядан Муборак газни қайта ишлаш заводига етказиб келинди. Двигатель заводдаги Пропан-бутан аралашмасини олиш цехига қарашли сиқув компрессор станциясининг 100-сонли газ ҳайдаш агрегатига ўрнатилиб, ишга туширилди.
Шу билан биргаликда, газ ҳайдаш агрегатининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида тасдиқланган жадвалга асосан регламент ишлари ҳам ўтказилди.
Амалга оширилган ишлар Муборак заводида суюлтирилган газ ишлаб чиқаришнинг барқарорлигини таъминлайди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш