August 30, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Финляндия компанияси билан кимёвий реагентларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокара ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Финляндиянинг “Bang & Bonsomer” компанияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида янги турдаги кимёвий реагентлар тақдимоти ва уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича видео конференц алоқа орқали музокара олиб борилди.

Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тармоқ бошқарма ва корхоналар ҳамда нефт ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича масъул департаментлар мутахассислари иштирок этишди.

Музокараларда “Bang & Bonsomer” компанияси вакиллари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда нефтни ва газ қайта ишлаш ва газкимё корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларида кимёвий реагентлардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тақдимот ўтказилди.

Тақдимот доирасида дунёнинг кўплаб йирик кимё саноати корхоналарининг ҳамкори ва дилери бўлган “Bang & Bonsomer” компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган замонавий кимёвий реагентларни “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарма ва заводлари ишлаб чиқариш жараёнларида қўллаш мумкинлиги мутахассислар билан ўрганилди.

Бундан ташқари кимёвий реагентлар афзалликлари, ишлаб чиқариш жараёнида ресурсларни иқтисод қилинишига таъсири, хавфсизлик ва экологияга таъсири жиҳати ҳамда иқтисодий самарадорликни ошириш бўйича маълумотлар тақдим этилди.

“Bang & Bonsomer” компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган кимёвий реагентлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарида ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мос келиши, фойдаланиб келинаётган кимёвий реагентлар ўрнини босувчи аналоглари ва янги турдаги маҳсулотлар бўйича қизғин муҳокама ўтказилди.

Шунингдек, кимёвий реагентларнинг технологик қурилмалар, атроф муҳит ва экологияга таъсири ҳамда заҳарлилик жиҳатдан рухсатномалар мавжудлиги ўрганилди.

Музокаралар якунида “Bang & Bonsomer” компанияси таклиф қилаётган кимёвий реагентларини лаборатория шароитида таҳлиллар ўтказиш келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|