“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 22 январь куни биржа савдолари орқали 3 500 тонна АИ-80 автобензин сотилди
Республика истеъмолчиларини автобензин билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республика Товар-хом ашё биржаси билан ҳамкорликда 2023 йил 22 январь куни истеъсно тариқасида режадан ташқари биржа савдолари ташкил этилди. Бунинг натижасида, савдога 3 500 тонна Аи-80 русумидаги автобензин жойлаштирилиб, истеъмолчилар томонидан тўлиқ харидлар амалга оширилди.
2023 йил 22 январь куни 4,9 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан Бухоро 3,5 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,4 минг тонна.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди.
Жорий ой давомида нефть базаларга жами 66 981 тонна, жумладан 22 январь куни 3 261 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2023 йил 22 январь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 4 574 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 493 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 1 798 тонна, Андижонда 188 тонна, Бухорода 288 тонна, Жиззахда 76 тонна, Қашқадарёда 171 тонна, Навоийда 126 тонна, Наманганда 390 тонна, Самарқандда 113 тонна, Сурхондарёда 374 тонна, Сирдарёда 120 тонна, Фарғонада 53 тонна ва Хоразм вилоятида 384 тонна.
Нефтни қайта ишлаш заводларида 77,8 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 63,1 минг тонна ва Фарғона заводида 14,7 минг тонна.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш