July 13, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Кулбешкак” конида қўшимча перфорация ишлари олиб борилган қудуқдан табиий газ қазиб олина бошланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Кулбешкак” конидаги 61-сонли қудуқда олиб борилган таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.

Бошқарма мутахассислари томонидан қудуқнинг 1837-1832 метр оралиқлари перфорация қилинди. Тезкор маълумотларга кўра, ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: “Кулбешкак” газконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2008 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|