“Ўзбекнефтгаз”: Электрон ҳукумат ва рақамлаштириш ишларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 31 май куни Давлат ташкилотларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўлинмалари раҳбарлари иштирокида Электрон ҳукумат ва рақамлаштиришда олиб борилаётган ишларни янада ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари ҳам иштирок этишди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад электрон ҳукумат тизимларини яратиш, масъул мутахассислар ўртасида ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари, таклифларини ўрганиш, юзага келаётган муаммоли масалаларни биргаликда бартараф этишда ҳамкорликда ишлашдан иборат.
Мазкур учрашувни Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек, “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат маркази вакили томонидан “Рақамли Ўзбекистон – 2030” доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолати ва умумий тавсиялар тўғрисида ахборот берилди.
Бундан ташқари, “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси вакили томонидан Давлат органларида ўтказилаётган ўрганишларда учраётган асосий муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни олдини олиш бўйича тавсиялар берилди.
“Киберхавфсизлик маркази” ДУК вакили томонидан Давлат органларида ахборот хавфсизлигини таъминлашда асосий йўл қўйиладиган камчиликлар ва киберхавфсизлик бўйича тавсиялар берилди. Ҳар бир давлат ташкилотида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича Ахборот хавфсизлиги сиёсати ишлаб чиқилиши ва ваколатли орган билан келишилиши зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга, юзага келиши хавфи бўлган киберхуружларни олдини олиш юзасидан барча чоралар кўрилиши муҳимлиги айтиб ўтилди ва бу борада ҳамкорликда ишлаш таклиф этилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|