July 8, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: "Илланли" конида янги барпо этилган нефтни бирламчи тайёрлаш қурилмаси фойдаланишга топширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, қазиб олинган нефть ва табиий газни тайёрлаш ва қайта ишлаш ҳамда сифат кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида, соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг кунлик нефть қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида, бошқармага қарашли “Илланли" конида нефтни бирламчи тайёрлаш қурилмаси қуриб, фойдаланишга топширилди.

Қурилиш ишларида сарф харажатларни қисқартириш ва бошқармада мавжуд моддий-техник ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида нефтни бирламчи тайёрлаш қурилмасини қуриш учун зарур бўлган аппаратлар, қувур ва арматуралар бошқарманинг ички имконидан келиб чиққан ҳолда ажратилди.

Қурилмани қуриш натижасида "Илланли" конидаги 2- ва 3- сонли қудуқлар ўзлаштирилди. Айни вақтда нефтни бирламчи тайёрлаш қурилмасидан кунида 15 тонна нефть хомашёси тайёрланиб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига етказиб берилмоқда.

Қурилиш монтаж ишлари "Муборак нефть газ қурувчи" масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилди.

Бу каби янги лойиҳаларни бажарилиши эвазига нефть қазиб чиқаришни оширилиши Республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисини нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини узлуксиз таъминлашга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|