June 13, 2022

Ўзбекнефтгаз”: "Дояхотин" конида қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб олинмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Дояхотин” конининг 61-сонли қудуқда, қатлам суви йўлини ёпиш ва қўшимча перфорация қилиш ишлари амалга оширилди.

“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилганидан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқ ўзлаштирилгандан сўнг кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: "Дояхотин" газоконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракул туманида жойлашган бўлиб, 2004 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|