“Ўзбекнефтгаз”: Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи хусусийлаштирилмоқда. Талабгорларнинг аризалари 2023 йил 12 январь соат 18:00га қадар қабул қилинади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон қарорига мувофиқ “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖни устав капиталидаги 100 фоиз “Ўзбекнефтгаз” АЖ улушини хусусийлаштириш белгиланган.
Унга мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасидаги тузилган шартномага асосан, Давактив агентлиги томонидан 2022 йил 24 ноябрда Активни хусусийлаштириш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичи бошланганлиги эълон қилинган.
Давактив агентлиги томонидан “Mosaic Financial” компанияси Активни хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида танлаб олинган.
Заводни сотиш жараёни барча талабгорлар учун очиқ бўлган рақобат тамойилларига асосланган хусусийлаштириш механизми орқали амалга оширилади.
Талабгорлардан қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризаларини (Express of interest) тақдим этишлари сўралади:
• Иштирокчи тўғрисида қисқача маълумот (шу жумладан, СТИР ва фаолият тури);
• Иштирокчи устав капиталида 5 фоиздан ортиқ улуши мавжуд акциядорлар/ таъсисчилар (эгалик улуши кўрсатилган ҳолда) ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумотлар;
• Молиявий ҳисобот (охирги 3 йилги фаолияти бўйича);
• Қизиқиш билдириш тўғрисидаги ариза талабгорларнинг хоҳишига кўра рус, ўзбек ёки инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.
Активни хусусийлаштириш юзасидан қизиқиш билдирган барча талабгорлар аризаларни 2023 йил 12 январь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қуйидаги электрон почта манзилига юборишлари мумкин: [email protected].
Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://www.davaktiv.uz/uz/news/announcement-on-the-beginning-of-the-privatization-process-of-the-state-share-in-the-authorized-capital-of-chinaz-petroleum-refinery-plant-llc.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш