“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Фуқаро муҳофазаси тузилмалари билан ўқув машғулоти ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси тасарруфидаги Сероводород ва углерод оксидли газни компрессорлаш цехида Фуқаро муҳофазаси тузилмалари билан ўқув машғулоти ташкил этилди.
Ўқув машғулотини ўтказишдан мақсад бошқарма раҳбар ходимлари ва Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг содир бўлган фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ишларини ташкил қилиш бўйича билим ва малакаларини оширишдан иборат.
Ўқув машғулоти жараёнида иштирокчиларнинг объектда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда кечиктириб бўлмайдиган қутқарув ишларини амалга оширишдаги амалий кўникмалари ва террорестик ҳаракатлар, ёнғин, портлаш ва табиий офатлар билан боғлиқ бўлган ҳодисалар содир бўлганда фуқаро муҳофазаси тадбирларини амалга оширишда мустақил ва ишончли бошқаруви синовдан ўтказилди.
Шунингдек, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни барвақт аниқлаш ҳамда уни текзорлик билан бартараф этиш мақсадида ишчи-хизматчилардан иборат қутқарув, разветка, жамоат тартибини сақлаш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, алоқа ва хабар бериш, эвакуациялаш, таъминот ҳамда ёнғинни ўчириш гуруҳлари иштирок этишди.
Ушбу машғулот режасига кўра, шартли равишда цеҳ ёнғин содир этилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда бошқарма ишчи-хизматчилардан иборат қутқарувчилар ўз позициялари асосида дарҳол ёнғинни бартараф этишга киришишди.
Ёнғин ҳақида дастлабки маълумотлар барча тезкор хизматларга етказилди. Сўнг содир бўлган шартли ёнғинни бартараф этиш учун жалб қилинадиган воситаларни тўғри йўналтириш, жабрланганларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳаракатлари амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, бундай машқлар орқали ихтисослашган хизмат ходимлари ва қутқарувчиларда кутилмаган вазиятларда ҳам керакли кўникмаларни ривожлантиришга замин яратилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|