“Ўзбекнефтгаз”: Январь ойида экспорт қилинган маҳсулотлар таркибида полиэтилен ва саноат хизматлари асосий улушни ташкил қилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар жамиятнинг ишлаб чиқариш бошқармалари ва заводларида ишлаб чиқарилаётган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотларни нафақат республика ичида сотилишини, балки ташқи бозорга экспорт қилинишининг ошишига ҳам олиб келмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаменти берган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан 2023 йил январь ойида "Ўзбекнефтгаз" АЖ учун белгиланган мақсадли экспорт кўрсаткичлари прогнози 23,3 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, амалда ушбу кўрсаткич 26,9 млн. АҚШ долларига етказилди ва белгиланган режа 115,4 фоизга бажарилди.
Жамият экспорти таркибида полиэтилен (46%) ва саноат хизматлари (26%) асосий улушни ташкил қилди. Шунингдек, 9,7 минг тонна миқдоридаги, “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқарилаётган синтетик нафта маҳсулоти экспортга йўналтирилди.
Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ маҳсулотлари дунёнинг 11 та давлатига экспорт қилинмоқда. Шу жумладан Туркия, Латвия, Афғонистон, Хитой ва Россия давлатлари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг асосий экспорт ҳамкорлари ҳисобланади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан янги экспорт бозорларини ўзлаштириши ҳамда фаол маркетинг сиёсати давом эттирилади. Амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар натижасида жорий йил биринчи чораги якуни билан 81,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот ва хизматлар экспорт қилиниши ва экспорт мақсадли кўрсаткичлари 107,6 фоизга бажарилиши кутилмоқда.
"Ўзбекнефтгаз"АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш