September 9, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар “Лукойл” компанияси корхоналарида жорий этилган рақамли технологиялар билан танишишди

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятига янгилик олиб кириш, ишни самарали ташкил қилишнинг илғор услубларидан фойдаланишни жадаллаштириш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Россия Федерациясининг “ЛУКОЙЛ” компанияси билан 2021-2022 йилларга мўлжалланган йўл харитаси тасдиқланган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига мувофиқ, мазкур йўл харитаси ижросини таъминлаш ҳамда нефть-газ саноати корхоналарида меҳнат қилаётган ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида “ЛУКОЙЛ” компанияси томонидан амалиёт жараёни ташкил этилди. Жорий йилнинг августь ойида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятидаги ахборот-коммуникация технологияларига масъул мутахассислар “Лукойл” компаниясининг Пермь шаҳрида жойлашган корхоналарда жорий этилган рақамли технологиялар билан танишишди.

Амалиёт жараёнида дастлаб, “Лукойл-Пермь” МЧЖ да жорий этилган «SolarOil» SCADA тизими технологик жараёнларда объектни бошқариш ва мониторинг қилиш бўйича маълумотларни реал вақтда йиғиш ва қайта ишлаш, визуаллаштириш ва архивлашни амалга оширувчи дастурий комплекс намойиш этилди.

Ушбу дастурий комплекс “Лукойл-Пермь” МЧЖ га қарашли Илмий-ўқув маркази томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, анъанавий “SCADA” тизимларидан фарқи, маълумотлар ҳимояланган веб технологияда узатилади. Тизим клиент-сервер технологиясида яратилган бўлиб, платформа танламайди, маълумот узатишда трафик ҳажми тежалади, асосий серверга юкламалар (нагрузка) баланси жорий этилган. Бунда турли ишлаб чиқарувчи компанияларга тегишли қурилмаларга интеграция қилишда универсал уланиш имкониятлари мавжуд бўлади.

Шунингдек, мутахассислар “Лукойл-инжиниринг” ва “ПермНИПИнефть” МЧЖ нинг керн пласт флюидларни тадқиқ қилиш маркази фаолияти билан ҳам танишишди. Пермь ўлкасидаги Кунгур шаҳри яқинида жойлашган “ЦДНГ-10” нефть конида жорий этилган “Мобильный обходчик” тизими имкониятлари намойиш этилди.

Тажриба алмашиш мобайнида, мутахассислар томонидан “Лукойл-инжиниринг” компаниясининг химик реагентларни назорат қилиш, материаллар коррозияси лабораторияси фаолияти ҳамда қувурлар ва қурилиш цемент маҳсулотларини тадқиқ қилиш ускуналари билан танишилди.

Тажриба алмашиш натижаларига кўра, Россиянинг “Лукойл” компаниясининг Пермь ўлкасида жойлашган корхоналарида тадбиқ этилган рақамлаштириш бўйича лойиҳаларни “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятига жорий этиш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|