“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига тегишли бўлган 2 та кўчмас мулк объектлари сотилади
Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат активларини шаффоф ҳолда хусусийлаштириш жараёнини тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 18 мартда “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-168-сонли қарори қабул қилинган эди.
Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Давлат тендер комиссиясининг 2022 йил
8 ноябрдаги йиғилиш баёнига мувофиқ, Тошкент вилоятида жойлашган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига тегишли бўлган 2 та кўчмас мулк объектлари сотилиши белгиланди.
Ҳозирги кунда ушбу кўчмас мулк объектларининг бозор қийматини аниқлаш бўйича баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш ишлари якунига етгандан сўнг, кўчмас мулк объектлари “E-Auksion” электрон савдо платформаси орқали оммавий савдоларга чиқарилади.
Барча талабгорлар оммавий савдоларда фаол иштирок этишга таклиф этилади.
Қуйидаги кўчмас мулк объектларини сотувга қўйилиши режалаштирилган:
• Боғдорчилик хўжалиги - Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Туркистон ҚФЙ, Маданият МФЙ;
• Балиқчилик хўжалиги - Тошкент вилояти, Чиноз тумани.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш