November 24, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Конлардан табиий газ ва конденсатни қазиб чиқариш миқдорларини ошириш юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан 2022-2023 йиллар қиш мавсумида республика аҳолисига газ етказиб бериш, иқтисодий тармоқлар ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини узлуксизлигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “ЛУОК” МЧЖ қўшма корхонаси мутахассислари билан биргаликда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Шўртан” ва “Жанубий Тандирча” конлари, “ЛУОК” МЧЖ қўшма корхонасининг “Адамташ”, “Гумбулоқ”, “Жарқудуқ” конларидан табиий газ ва газконденсатини қазиб чиқариш миқдорларини ошириш юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Хусусан, Ишчи гуруҳ томонидан “Шўртан” конидаги 3-, 20-, 34-сонли газ йиғув пунктлари ва “Ёрмоқ” конида янги қуриб ишга туширилган газни бирламчи тайёрлаш қурилмалари ҳамда табиий газ қазиб чиқариш жараёнлари кўздан кечирилди.

Шунингдек, Шўртан бош иншоатида махсус иссиқлик аламашиниш аппаратлари орқали қиздириб бериш жараёнлари, Паст ҳароратда газни сепаратциялаш қурилмалари ва Газни цеолит ёрдамида тозалаш блокларини технологик регламент асосида ишлаши ҳамда қўшма корхонага қарашли “Адамташ”, “Гумбулоқ”, “Жарқудуқ” конларининг табиий газ қазиб чиқариш миқдорларини ошириш бўйича музокаралар олиб борилиб, таклифлар киритилди.

Бундан ташқари мутахассислар томонидан бошқармага қарашли “Ниёз” конида геологик-излов қидирув ишлари натижасида қазиб олинаётган саноат миқиёсидаги табиий газ ва уни тайёрлаш ҳамда қайта ишлашга етказиб бериш мақсадида технологик лойиҳалар ишлаб чиқиш ва моддий техник ресурслар билан таъминланиши кўриб чиқилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва “ЛУОК” МЧЖ қўшма корхонасига қарашли конлардан қазиб олинаётган газлар Шўртан бош иншоатида тозаланиб, “Ўзтрансгаз” АЖ нинг магистрал газ қувурлари орқали Республика аҳолиси, иқтисодий тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларига барқарор етказиб берилади.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Бошқарма томонидан январь-октябрь ойларида 7474,039 минг куб метр газ етказиб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|