“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида корруцияга қарши курашиш бўйича семинарлар ўтказилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфдаги корхона, ташкилот ва бошқармаларда молиявий-хўжалик фаолиятининг юритилишида коррупцияга қарши курашиш борасида шаффофлик приниципларига амал қилиш юзасидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давоми сифатида "Ўзбекнефтгаз" АЖ Молиявий ва комплаенс назорати департаменти томонидан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ишчи-ходимлари билан коррупцияга қарши курашиш, хато-камчиликларни олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ходимларнинг ҳуқиқий саводхонлигини ошириш бўйича кўрсатиб ўтилган йўналишлар билан бир қаторда улар томонидан коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ҳар бир ходим иш жойида ҳалол ва сидқидилдан корхона манфаатлари учун фаолият юритиши таъкидлаб ўтилди.
Коррупцияга қарши курашиш, олдини олиш ва бартараф этиш борасида ишчи-ходимларининг масъулиятини ошириш юзасидан Бошқарма раҳбариятига кўрсатмалар берилди.
Коррупцион хавф-хатарларни олдини олиш – Бошқарманинг молиявий-хўжалик фаолиятини яхшиланишида, газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот сифатида суюлтирилган газ билан аҳоли ва бошқа истеъмолчиларни таъминлаш ҳамда газ конденсатини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларни бажарилишида муҳим омил ҳисобланиши алоҳида билдириб ўтилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖни коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш, молиявий-иқтисодий фаолиятни яхшилаш, белгиланган ишлаб чиқариш кўрсаткичларни ижросини таъминлаш, шунингдек потенциал хавф-хатарларни баҳолаш ва уларнинг олдини олиш бўйича ўз вақтида чоралар кўриш юзасидан йиғилиш қатнашчиларига тушунтиришлар олиб борилди.
Йиғилиш давомида ижобий кўрсатгичларга эришишда жонбозлик кўрсатган ходимлар рағбатлантирилиб, фаолияти давомида хато-камчиликларга йўл қўйган масъул ва жавобгар ходимларга танқидий баҳо берилди.
Шунингдек, 2022 йил давомида Бошқармада коррупция қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, келгуси йил учун бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси белгилаб берилди ҳамда масъулларга тегишли вазифалар юкланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш