December 15, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминот филиалари орқали аҳолига 27,1 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқарувчи завод ва бошқармалар томонидан Республика аҳолиси учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминот филиалари орқали жорий йилнинг 1-14 декабрь кунлари 27,1 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди (белгиланган режа кўрсаткичига нисбатан 2,3 минг тонна кўп ёки 109,1%).

Жумладан:

• Қорақалпоғистон Республикасига – 0,779 минг тонна;
• Андижон вилоятига – 3,864 минг тонна;
• Бухоро вилоятига – 1,408 минг тонна;
• Жиззах вилоятига – 0,833 минг тонна;
• Қашқадарё вилоятига – 5,054 мин тонна;
• Навоий вилоятига – 0,808 минг тонна;
• Наманган вилоятига – 2,634 минг тонна;
• Самарқанд вилоятига – 3,240 минг тонна;
• Сурхондарё вилоятига – 3,371 минг тонна;
• Сирдарё вилоятига – 0,575 минг тонна;
• Тошкент вилоятига – 0,316 минг тонна;
• Фарғона вилоятига – 3,393 минг тонна;
• Хоразм вилоятига – 0,829 минг тонна;

Маълумот учун: Жорий йилнинг декабрь ойида “Ҳудудгазтаъминот” АЖга 55,0 минг тонна юклаб бериш белгиланган.

Республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг пасайиши даврида истеъмолчиларга суюлтирилган газни узлуксиз бир маромида етказиб берилишини таъминлаш мақсадида, бугунги кунда Жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарнинг маҳсулот сақлаш сиғимларида 2,0 минг тонна (ўртача 1,5 кунлик) суюлтирилган газ захиралари мавжуд.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|