“Ўзбекнефтгаз”: Фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчалари (ФЁТШ) савдоларга босқичма-босқич чиқарилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4388-сон қарорига асосан тасарруфдаги фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчаларини (ФЁТШ) аукцион савдолари орқали сотиш белгиланган.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарувининг тегишли қарорига асосан акциядорлик жамияти таркибидаги нефт маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш билан шуғулланувчи ташкилотларнинг тасарруфидаги фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчаларини (ФЁТШ) тадбиркорлар ва ишбилармонларга сотиб олиш учун имконият тақдим этади.
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратилаётган бир даврда, хозирда ушбу фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчаларини (ФЁТШ) бозор қийматини аниқлаш учун ўрнатилган тартибда баҳолаш ишлари якунланмоқда ва баҳолаш ҳисоботларига тегишли экспертиза хулосалари олинганидан сўнг “E-Auksion” электрон савдо платформаси орқали аукцион савдоларига чиқарилади.
Қўшимча маълумотларни олиш учун тадбиркор ва ишбилармонлар қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин.
• “Тахиатош нефт базаси” МЧЖ (Қорақалпоғистон Республукаси): (90) 590-09-66;
• “Андижон нефт базаси” МЧЖ (Андижон вилояти): (97) 272-61-64;
• “Бухоро нефт базаси” МЧЖ (Бухоро вилояти): (90) 501-00-76;
• “Жиззах нефт базаси” МЧЖ (Жиззах вилояти): (99) 550-86-86;
• “Қарши нефт базаси” МЧЖ (Қашқадарё вилояти): (90) 326-70-07
• “Навоий нефт базаси” МЧЖ (Навоий вилояти): (91) 250-45-25;
• “Тўрақўрғон нефт базаси” МЧЖ (Наманган вилояти): (91) 293-33-88;
• “Мароканд нефт базаси” МЧЖ (Самарқанд вилояти): (93) 354-87-87;
• “Термиз нефт базаси” МЧЖ (Сурхондарё вилояти): (93) 790-51-50;
• “Гулистон нефт базаси” МЧЖ (Сирдарё вилояти): (99) 473-27-87;
• “Фарғона нефт базаси” МЧЖ (Фарғона вилояти): (93) 370-15-25;
• “Урганч нефт базаси” МЧЖ (Хоразм вилояти): (97) 510-30-01;
• “Ўзбекнефтгаз” АЖ (Тошкент шаҳри): (71) 207-27-72, (90) 993-23-43.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|