“Ўзбекнефтгаз”: Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг экология хавфсизлиги талабларига риоя этилиши назорат қилинди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари ва маҳсулотни сақлаш ҳамда тарқатиш базаларида экологик хавфсизлиги йўналишида ишлаб чиқариш назорати текширувлари ўтказилди.
Жорий йилнинг январь-май ойларида навбатдаги назорат тадбирлари Жамият тизимидаги Шўртан, Муборак, Водий ва Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Муборак газни қайта ишлаш заводи, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “Фарғона нефтбазаси” МЧЖ, “Мароқанд нефтбазаси” МЧЖ, “Тўрақурғон нефтбазаси” МЧЖ, Жиззах, Навоий, Андижон, Чинобод, Қарши, Кучлик, Гулистон, Термиз, Чиноз нефть базалари, “UNG Petro” МЧЖ, “Махсусэнергогаз” АЖ, “Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖ, “Муборакнефтгаз сув таъминоти” МЧЖ, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида олиб борилди.
Тадбирлар давомида соҳа йўналишида аниқланган мавжуд камчилик ва номувофиқликлар бўйича бошқарма ва корхоналарнинг раҳбарларига кўрсатмалар берилди. Бир қатор камчиликлар жойида бартараф этилди. Бошқарма ва корхоналарга жами 122 та камчиликдан иборат 23 та ёзма кўрсатмалар берилди.
Жамият корхоналарида маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш ва қайта ишлаш учун ҳудудий “Тоза ҳудуд” ДУК корхоналари билан шартнома тузиш ва ўрнатилган тартибда йиғилиши ва топширилишини назоратга олиш, кўкаламзорлаштириш майдонларига ишлов бериш, бегона ўтлардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш, қўкаламзорлаштириш ишлари олиб бориш, ҳудудларидаги дарахтларга бирка ясалиб инвентар номерлари ёзиб чиқиш ва корхона ҳисобига киритиш, Атмосферага ташланадиган ташланмалар, ер рельефига ташланадиган оқавалар ва чиқиндиларни камайтириш ва қайта ишлашга топшириш каби 62 та камчилик бартараф этилган.
Атмосфера ҳавосига ташланадиган ташланмаларни назорат қилиш мақсадида автоматик газ анализаторлар ўрнатиш ва табиий газ таркибидан нордон газларни ушлаб қолиш бўйича замонавий қурилмалар қуриш, ер рельефига ташланадиган оқаваларни назорат қилиш мақсадида автоматик анализаторлар ўрнатиш каби 60 та камчиликнинг бажариш муддатлари мавжуд.
Юқорида кўрсатилган камчиликларни ўз муддатида бажарилиши Саноат ва экология хавфсизлиги, Соғлиқни муҳофаза қилиш ва Меҳнат хавфсизлиги департаменти мутахассислари томонидан назоратга олинган.
Экологик ишлаб чиқариш назорати жараёнида мутахассларга ишларни ташкил этиш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, йўналишларида амалий ёрдам берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|