“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига сув иситиш қурилмалари ва қуёш фотоэлектрик панеллари ўрнатилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшриғи билан тизим тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича аниқ белгиланган режаларга асосан амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош энергетик бўлими ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари билан биргаликда завод тасарруфидаги объектларда қайта тикланувчи энергия манбалари жорий қилинмоқда.
Хусусан, завод ҳудудида ишлаб чиқариш зонаси ёрдамчи объектлари ва биноларига турли қувватдаги сув иситиш қурилмалари ва қуёш фотоэлектрик станциялари ўрнатилиб ишга туширилди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги "Иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқларнинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори ҳамда давлат раҳбари раислигида жорий йил 10 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхона ва бошқармаларида 2023 йилда Қуёш фотоэлектр станциялари ва қуёш сув иситкичлари ўрнатиш орқали электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|