“Ўзбекнефтгаз”: 2023 йилда саноат кооперацияси тақдимотлари билан танишиш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан навбатдаги учрашув ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 январдаги “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-99-сонли қарори ижроси доирасида Бошқарув Раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тармоқлараро кооперацияни чуқурлаштириш ишлари фаоллаштирилиб маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Ишчи гуруҳи” томонидан Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган “DrilFlot-Asia” АЖ, “Neo Stekloplast” МЧЖ, “Process and Water Chemicals” МЧЖ, “Boiler Engineering Company” МЧЖ ва “Manokip Zavodi” МЧЖ корхоналарининг саноат кооперацияси бўйича 2023 йил учун тақдимотлари билан танишилди.
Шунингдек, учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, улар билан доимий ва шаффоф мулоқотни ташкил этиш, харидлар жараёнлари коррупция ҳолатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам айтиб ўтилди.
Хусусан “DrilFlot-Asia” сўнгги йилларда 100 дан ортиқ маҳсулот (юқори босимли шланглар) ва хизмат турлари (махсус “Kenworth” техникасига хизмат кўрсатиш) Республика ҳудудида маҳаллийлаштириб, 2022 йил ўзида “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари эҳтиёжлари учун 2 турдаги маҳсулот ва “Kenworth” юқори қувватли насосни капитал таъмирлаш хизматларини етказиб беришган.
2022 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва "DrilFlot-Asia" МЧЖ ўртасида импортдан сотиб олинаётган бурғилаш шланглари янги турларини ўзлаштириш бўйича меморандум имзоланиб, унинг доирасида “Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖнинг базаларида саноат-тажриба синовлари олиб борилмоқда давом этмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва "Process and Water Chemicals" МЧЖ ҚК ўртасидаги 2021-2022 йилда “Uzbekistan GTL” МЧЖ ва “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ эҳтиёжлари учун умумий қиймати 85,6 млрд.сўм бўлган 49 та шартномалар амалга оширилган.
Хусусан, 2022 йилда "Process and Water Chemicals" МЧЖ ҚК томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари эҳтиёжи учун 18 турдаги, жумладан, микробиология назорати “Bioltrol”, ишқор назорати, зарарсизлантириш воситаси, кўпиксизлантирувчи, аммоний асосли антистатик восита, “BETZDEARBORN”, мембрана тозаловчи ва бошқалар турдаги кимёвий реагентларни етказиб берган.
2022 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва "Process and Water Chemicals" МЧЖ ҚК ўртасида импортдан сотиб олинаётган бурғилашда фойдаланиладиган кимёвий унсурларни ўзлаштириш бўйича меморандум имзоланган. Ҳозирда мазкур ишларни амалга ошириш бўйича мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Manokip Zavodi” МЧЖ ўртасида 2022 йилда умумий қиймати 4,8 млрд.сўм бўлган 81 та шартномалар амалга оширилган бўлиб, 2022 йилнинг ўзида корхона томонидан эҳтиёжлар асосида манометрлар, босим датчиклари, босим ўзгартиргичлар ва бошқа турдаги ўлчов-назорат асбоблари етказиб берилган.
2022 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Manokip Zavodi” МЧЖ ўртасида импортдан сотиб олинаётган, газ ва тоғ кон саноати учун чуқур гидростатик суюқлик устуни даражаси қудуқлардаги босим ва ҳароратларни ўлчаш асбобларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва синовлардан мувафаққиятли ўтказилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Neo Stekloplast” МЧЖ ўртасида 2022 йилда қиймати 3,2 млрд.сўм бўлган 7 та шартномалар амалга оширилган бўлиб, 2022 йил давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари эҳтиёжи учун 2,5, 2,8, 3,96 ва 4,98 метрли АВО парракларини етказиб берилган.
Шу билан бир қаторда 2022 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Neo Stekloplast” МЧЖ ўртасида АВО парракларини янги турларини ўзлаштириш бўйича меморандум имзоланган бўлиб, техник топшириқга асосан саноат-тажриба синовларини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
“Boiler Engineering Company” МЧЖ томонидан сўнгги йилларда 15 турдан ортиқ маҳсулот Республика ҳудудида маҳаллийлаштирилган бўлиб, буғ ва сув иситиш қозонлари, пластинали иссиқлик алмаштиргич ускуналар, калориферлар, сиғимлар, сув юмшатиш тизимини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Boiler Engineering Company” МЧЖ ҳамкорликда автоматлаштирилган кўмир билан ишлайдиган иссиқ сув қозонлари ва чоксиз қувурларни ишлаб чиқариш каби истиқболли йўналишларда ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Тақдимотлар якунида иссиқликка чидамли полимер реагентларни ишлаб чиқариш, дизель ички ёнув двигателлари ҳамда “Кенворд Колтюбинг” насосларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш, қудуқларда қўлланиладиган гидростатик даража сенсорларини ишлаб чиқариш ҳамда иссиқлик алмаштиргичларни таъмирлаш каби истиқболли йўналишларда ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича аниқ келишувларга эришилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш