September 18

Мавсумга тайёргарлик давом этмоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишчи гуруҳи Муборак газни қайта ишлаш заводида амалга оширилаётган куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишди.

Ўрганишларга кўра, бугунги кунга қадар заводдаги 36 та технологик қурилма, 4 та қозон, 2 та сиғим, 41 та трансформатор подстанция, 48 метр иссиқлик тармоғи таъмирланди. Шунингдек, 75 метр иссиқлик тармоғи изоляцияланди, 325 метр электр тармоғи монтаж қилиниб, 32 дона узлуксиз электр таъминоти ва 12 дона заҳирани автоматик улаш қурилмасининг ишчи ҳолати текширилди.

Айни пайтда пропан бутан аралашмасини олиш қурилмасидаги 300-сонли агрегатнинг таъмирланган двигателини ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Масъулларга мавсумга тайёрликни ўз вақтида сифатли бажариш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати