December 30, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводида сунъий интеллектни ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида 2020-2022 йилларда саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш соҳаларини рақамли трансформация қилиш дастури ишлаб чиқилган.

Унга асосан "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан "Нефть ва газни қайта ишлаш саноати кўрсаткичларининг катта ҳажмларини прогноз ва таҳлил қилиш учун лойиҳаларни бошқариш, қарорларни қабул қилиш соҳаларида сунъий интеллект тизимларини қўллаш" лойиҳаси амалга ошириш белгиланган. Лойиҳа доирасида тизимда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Муборак газни қайта ишлаш заводи мутахассислари ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетининг илмий ходимлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг маъсул департаментлари, Муборак газни қайта ишлаш заводи мутахассислари ва Тошкент ахборот технологиялари университети илмий ходимлари билан олиб борилган саъй-ҳаракатлар сабабли сунъий интеллектни ривожлантириш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ Дастур ишлаб чиқилиб, экспертизадан ўтказилди.

Ҳозирги кунда Муборак газни қайта ишлаш заводида саноат миқёсида синовларни ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Куни кеча “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Муборак газни қайта ишлаш заводи мутахассислари ва дастур асосчилари иштирокида ушбу масалага бағишланган учрашув ўтказилди.

Унда Муборак газни қайта ишлаш заводи техник-иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг предиктив таҳлилининг автоматлаштирилган ахборот тизими Дастури синов модели муҳокама қилинди.

Муҳокама мобайнида дастурни амалиётда жорий этишда юзага келиши мумкин бўлган техник саволлар бўйича мутахассилардан маълумотлар олинди.

Дастурнинг аналитик маълумотларни тезкорлик билан таҳлил қилиш ва шакллантириш ва мутахассиалар учун қулай бўлган форматга ўтказиб бериш фунциялари юқори баҳоланди.

Мутахассислар дастурни ишлаб чиқариш жараёнларидаги ўзига хос мураккабликлардан келиб чиқиб, такомиллаштирилиб борилишини таъкидлашди.

Музокаралар якунига кўра, дастурнинг синов моделини амалга оширишда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқаришдаги прогноз таҳлилларини ҳисоблашда норматив ҳужжат, стандартлар ҳамда низомлар талабларини инобатга олган ҳолда дастурни юритилишига келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|