August 10, 2022

“Ўзбекнефтегаз”: Жойларда харид жараёнларини тизимли ташкил қилиш масалалари ўрганилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги завод ва бошқармаларда харид бўлимлари томонидан ўтказилаётган харид жараёнларини назоратга олиш ва тизимлаштириш, шунингдек, харид жараёнлари шаффофлигини янада ошириш бўйича ишлар йўлга қўйилган.

Навбатдаги назорат тадбирлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Харидлар департаменти ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан Муборак газни қайта ишлаш заводи, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ, Газли ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида олиб борилди.

Ташриф давомида жойлардаги харид бўлимлари ходимларининг фаолияти ва амалга оширилаётган харидлар ҳолати устидан мониторинг ўтказилди. Хусусан, талабномаларни тўғри шакллантириш, талабнома бўйича бозор конъюктурасини ўрганиш (маркетинг ишлари), харид жараёнларининг амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўтказилиши ва уларни рақамлаштириш ҳолатлари назоратдан ўтказилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳи томонидан Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ходимлари учун харидлар бўйича амалий тренинглар ташкил этилди. Ўқув машғулотларида корхонанинг бўлим раҳбарлари ва масъул мутахассислари иштирок этди.

Ўқув машғулотида харидлар бўйича қонунлар ва қонуности ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, улардаги ўзгаришлар, харид жарёнларини тизимлаштириш ва рақамлаштириш ишларини тўғри ташкиллаштириш ҳамда харидлар тизимининг ишлашига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва уларни тезкор бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

Қизғин баҳсларга бой ўтган тренинг ходимларда харид жараёнлари бўйича назарий ва амалий билимларни бойитишга хизмат қилди.

“Ўзбекнефтгаз” Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|