“Ўзбекнефтгаз”: “Шимолий Нишон” сиқув компрессор станцияси газ ҳайдаш агрегатлари компрессорларида модернизация ишлари олиб борилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларни модернизация қилишда амалга ошириладиган ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конлардаги паст босимли газларни қазиб олиш орқали газ қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш мақсадида, “Шимолий Нишон” сиқув компрессор станцияси газ ҳайдаш агрегатлари компрессорларида модернизация ишлари жадаллик билан олиб борилди.
Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси “EPSILON DC” ҚК МЧЖ, "Gissarneftgaz" ҚК МЧЖ ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси конларидан табиий газнинг самарали қазиб олинишига эришиш, шунингдек паст босимли қудуқлардан келаётган табиий газнинг босимини ошириб Шўртан бош иншоатига қайта ишлаш учун юборишдан иборатдир.
Конлардаги паст босимли газларни қазиб олиш орқали газ қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш мақсадида, станциядаги газ ҳайдаш агрегатларининг Украина давлатида ишлаб чиқарилган “194ГЦ1-115/10-30М12356” русумли паст босимли, “185ГЦ2-32/26-82М12345” русумли юқори босимли компрессорлари ҳамда мультипликаторларини модернизация қилинди.
Одатда модернизация ишларини ишлаб чиқарувчи завод мутахассиси иштирокида амалга оширилади. Лекин бугунги кундаги Украина давлатидаги вазият туфайли ушбу модернизация ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Махсусэнергогаз” АЖ ининг малакали мутахассислари билан биргаликда олиб борилмоқда. Ҳозирда компрессорнинг ички қисмлари ечиб олиниб тозаланди ва профилактика ишлари бажарилди. Янги “СПЧ” ускуналари компрессорларга ўрнатилди ҳамда компрессорларда қайта йиғиш ишлари амалга оширилди.
Ушбу агрегатдаги барча автоматик қурилма ва ўлчаш ускуналари назорат текширувидан ўтказилди ҳамда бир қанча техник жиҳатдан мураккаб ҳисоблашлар асосида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилди.
Станциянинг келгусида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, омборхоналарда зарур эҳтиёт қисмларнинг соз ҳолатда сақланишини ва белгиланган меъёрлар асосида ишлатишни назорат қилиш бўйича ҳам чоралар кўрилди.
Маълумот учун: “Шимолий Нишон” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 4 дона газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд ва йилига 2 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Станция 2016 йилда Украинанинг “Сумское НПО” АЖ заводида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган ва ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|