“Ўзбекнефтгаз”: Япония компанияси вакиллари билан энергия тежаш ва парник газларини камайтириш масалалари муҳокама қилинди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари ҳамда Япониянинг “Yokogawa electric corporation” компанияси вакиллари билан видео конференция орқали семинар ўтказилди.
Семинарда “Yokogawa electric corporation” компанияси мутахассислари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарининг техник мутахассислари учун энергия тежаш ва парник газларини камайтириш бўйича Тасдиқланган бошқарув тизимлари(РСУ)дан фойдаланиш имкониятлари бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги завод ва корхоналарда “Yokogawa electric corporation” компанияси томонидан ишлаб чиқилган бир қанча бошқарув ва назорат ўлчов воситаларидан фойдаланиб келинмоқда.
Семинарда кўриб чиқилган масалалар юзасидан ва Япония компанияси томонидан тақдим этилаётган бир қанча таклифлар юзасидан 2023 йил февраль ойида Ўзбекистонда семинар ўтказишга келишиб олинди. Учрашув Қарши шаҳрида жойлашган “Ўзбекнефтгаз” АЖ биносида ташкил этилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш